Жуфтларга ўрнак бўладиган мухаббат ...
Хазрати Оиша р.а Пайгамбаримиз с.а.в
дан сўрадилар: -"Эй Aллохнинг Расули, мени
севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайгамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби
севаман"...
Бу жавобдан Хазрати Оиша р.а онамиз
жуда
хурсанд бўлиб кетдилар...
Хазрати Оиша р.а айтадилар:
" Пайгамбаримиз билан бирга ўтирган эдик,
бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёгимни қўллари орасига қўйдим ва томоша
қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш
учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан
оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасди". (Бухорий
ривояти).
Росулуллох с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хохлар ва сўнгра Уларнинг огзилари теккан
жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган
пайтларида хам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайгамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат
билан муомала қилар эдилар .. Эркалатиб,
махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар..
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер
эдилар..
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин"
дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар..
Баъзан, огир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар..
Уларни доим химоя қилардилар.. Ёмонлардан,
ёмон кўзлардан химоя қилардилар.. Хеч
қаттиқ гапирмас эдилар.. Хафа қилмас
эдилар.. Хеч йиглатмас эдилар.. Хеч ерга уриб
хақоратламас эдилар..
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар,
кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар..
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар,
хамма
ишларини аёллари билан маслахатлашиб
қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим
бирга бўлар эдилар..
Aллох барчамизга жуфтларимизни шундай
севиб, эъзозлашни насиб айласин... амиийн