ИЛМ !!!
■ Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини айтиб бир нафас олинг... Қаранг сизга Аллоҳ Таоло шу калимани беришлик билан, дунёдаги энг БЕБАҲО неъматни такдим этган.
Роббингизга шукрда бўлинг..!
■ Қуръонни БИСМИЛЛАҲ деб хатм қилиб, сўнгида алҳамдулиллаҳ деб битиринг...
■ Ўзингизга АСТАҒФИРУЛЛОҲ деб танбеҳ беринг..!
■ Азоблансангиз, қийналсангиз Алҳамдулиллах деб айтинг.
■ Таъжубланганингизда СУБҲАНАЛЛОҲ деб айтинг..
Сизга Роҳийм сифатли зотдан ажру-ҳасаналар битилсин..!!
■ Рocулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиб шодланинг !!
■ Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун... (биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз) деб қайғуни хис этинг.
■ Машааллоҳ, Ла хавла ва ла қуввата илла биллаҳ - деб кўзингизни захрини кетқазинг !!
■■■■■■
■ Ҳозир олдингиздан ИСТИҒФОР айтувчилар кемаси ўтади, агар сиз ҳам шу йуловчилардан бири бўлишни истасангиз,
истиғфорни имконингиз борида айтиб қолинг:
.... ~ Астағфируллоҳиллази ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи, ъадада холқиҳи ва ридо нафсиҳи, вазината ъаршиҳи, ва мидада калиматиҳи ...
Ҳурсанд бўлинг, истиғфорингиз фаришталар томонидан ёзиб олинди !!
***********
■ ҲАҚИҚАТЛАР ....
Дўконлардан бирининг эшигига "Намоз вақти учун ёпиқ" деб ёзиш ўрнига "Намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил..." деб ёзилган экан.
«Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир».
■ Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда,
кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди:
-У ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди...
"Мусибат сабрининг калити бу - Жаннат ".
■ Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил... "Сен ҳозир биродарингни бир бўлак хом ва қип-қизил гўштини чайнаяпсан... Тишларингни ораси эса қон билан тўлган..."
~ " Агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер".
■ Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан...
~ «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин».
■ Касалхонада ...
... Ўнг тарафда бир одам, ўғлининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасини чўнтагидан чиқаряпти....
... Чап тарафдаги одам эса, отасининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномани чиқаряпти.
"Бу Ҳаёт қисқалигининг бир кўриниши..".
■■■■■■
Энг машҳур психиатрлардан бири шундай деди:
1. Агар тез гапираётган одамни кўрсанг, билгингки у аслида махфий (яширинли) шахсдир.
2. Агар ярим кунидан ортиқ ухлаган одамни кўрсанг, билгинки у кўп азоб чекади.
3. Агар арзимаган нарсага ҳам кўп кулган одамни кўрсанг, билгинки у аслида маҳзун инсондир.
4. Агар дойим табассум қилувчи шахсни кўрсанг, билгинки у камтар ва қалби тоза инсондир.
5. Агар бир инсон доим сен билан тортишаверса, билгинки у сени яхши кўради.
6. Хеч ким билан қизиқмайдиган шахсни кўрсанг, билгинки у кўпчиликдан дакки эшитиб юрадиган шахсдир... !!!