Бир куни бир эркак,аёли билан товуқ гўштини танаввул қилиб ўтиришганди.
Эшик тақиллади.У:Ким,у?-деб сўради.
Ташқаридан:-Муҳтож киши!-,деган жавоб бўлди.
Аёли:-Ҳожам, келинг, унга озгина товуқ гўштидан берайлик, савоб бўлади,
У:-Йўқ, бермаймиз, ундан қарзимиз борми.? деди, аёлининг саховатидан жаҳли чиқиб.
Мухтож одам эшик олдида бироз кутиб турдида кетди.
Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтиб, бахил кишига ҳам фақирлик юз тутди. Бор будидан айрилди. Аламидан аёлига талоқ қўйди.
Аёл вақт ўтиб бошқа кишига турмушга чиқди.
Бир куни улар овқатланиб ўтиришганида эшик тақиллади.
Ташқаридан:«Мен бечорага садақа қилинг»,-деган овоз эшитилди.
Аёл нима қилай, дегандек ёрига қаради. Ёри дастурхонда турган қовурилган товуқ гўштига қараб:
-Туринг, хоним, буни ҳаммасини бериб юборинг.!
Аёл дарров туриб эшик томон юрди. Егуликни мискинга бериб, йиғлаган ҳолда келди.
Ёри:-Нима бўлди?
Аёл:-У фақир кимлигини биласизми?-деди.
-Йўқ,-деди ёри.
-У менинг олдинги турмушим экан!
Ёри:-Мен кимлигимни биласизми, хоним.?
Аёл:-Йўқ,
Ёри:-Мен сизларникига садақа сўраб борган фақирман.!
Ҳаёт ўзи шундай, доим бир хилда ўтмайди.
Бойлик,бахт,омад,фақирлик,муҳтожлик, касаллик бандалар устида айланиб юради. Ҳозир сизда, эртага бировда.
Замон сизга кулиб боққан пайт, ҳушёр бўлинг. Чунки у сизга узоқ боқмайди.
Бойликнинг шукри ундан Аллоҳнинг ризоси учун эҳсон қилишдадир. Фақирликдан олдин бойликни ғанимат билинг.! Қодир бўлганингизда Аллоҳ учун сарфланг.!
Бойлик кетса ҳам, вақтида ундан эҳсон қилганингиз, охиратингиз учун захирангиз борлигини эслаб хотиржам бўласиз.
Бу дунёда туриб охиратингизни обод қилинг!