📖Сараланган гўзал ҳикматлар📖
☆Ер юзидаги энг бахтли одам намозни гардандаги юк деб эмас, балки Аллоҳ билан боғланиш деб билган кишидир.
☆Гумонингни яхшилаганинг сари Аллоҳ сенинг ҳолингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни истаганинг сари сенга ўзинг сезмаган томондан яхшилик келади.
☆Бир донишманддан сўрадилар: «Ҳикматни кимдан ўргандингиз?»
Донишманд жавоб берди: «Кўзи ожиз одамдан ўргандим. Сабаби у ҳассаси билан ернинг қулай жойини танлаб олиб, кейин ўша ерга оёғини қўяди».
☆Одамларнинг нимани ўйлаётганини билмоқчи бўлсанг, уларнинг айтаётган гапларига эмас, қилаётган ишларига қара!
☆Ишонч ўчирғичга ўхшайди. Ҳар хато содир бўлганда кичрайиб-кичрайиб, охири тугайди.
☆Саховат (السخاء), жувд (الجود) ва ийсор (الإيثار) ўртасидаги фарқ нима?
Саховат кўпроғини қолдириб, озроғини эҳсон қилиш,
Жувд озроғини қолдириб, кўпроғини эҳсон қилиш,
Ийсор ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини эҳсон қилиш.
☆Оёқ-қўллари ишламайдиган одам муфтийдан
«Агар ёрдам берадиган киши бўлмаса, таҳажжудга қандай таҳорат қиламан?» деб сўради.
Бу саволни эшитиб, ҳақиқий касаллик қалблар касаллиги эканлигига амин бўлдим.
☆Мазлумларнинг кўз-ёшлари уларнинг кўзларида ёш бўлиб кўринади. Аслида эса улар Аллоҳнинг қўлидаги яшин бўлиб, У Зот у билан золимларни уради.
☆Дуони худди дори каби фақат касал бўлганингда ва мусибатга учраганингдагина ишлатма. Балки уни ҳаво каби ҳар вақт, кенгликда ҳам, тангликда ҳам ишлат.
☆Бир аъробийга «Роббингга гўзал дуо қила оласанми?» дейилди.
Шунда у: «Албатта» деди-да, «Эй Аллоҳ, Сендан сўрамасак ҳам бизга Исломни бердинг. Энди Сендан сўраб турганимизда бизни жаннатдан маҳрум қилма!» деб дуо қилди.