Хитойнинг энг БАДАВЛАТ тадбиркорларидан бири вафот этди...
Банкда унинг 1.9 миллиард долларга яқин пули аёлига МЕРОС бўлиб қолди...
У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди... Шофёр:
~ «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим.Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан.» деди.
☆Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз.
☆Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.
☆Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобильларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз.
☆Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз...
70%и чанг босиб ётади.
☆Кийим- кечакларни айтмайсизми? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди.
☆Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз.Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз...
Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз. Бошқалар эга чиқадилар.
☆Шундай экан, ДУНЁНИ деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз.
Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг.
☆Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қилмаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.
Аллоҳ ҳар лаҳзангини саодатга тўлдирсин..!